Бу йил тест синовлари учун 96 та ёпиқ бино, 65 та стадион танлаб олинган. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида «2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик ҳолати» мавзусидаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
«Тест синовларини анъанавий шаклда катта сиғимли биноларда, пандемия шароитида очиқ майдонда ўтказиш сценарийси тузилмоқда. 96 та ёпиқ бино, 65 та стадион танлаб олинган», деди ДТМ вакили.






