2021 йил 1 июнь куни Тошкент шаҳридаги "Эко-боғи" ҳудудида «Келажак сари яшил...
2021 йил 1 июнь куни Тошкент шаҳридаги "Эко-боғи" ҳудудида «Келажак сари яшил қадам» шиори остида 6 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўтказилаётган биринчи веломарафонга старт берилди. Унда 65 та давлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари иштирок этишди. Ушбу тадбирда мактабгача таълим ташкилотлари ўқитувчилари, Ўзбекистон велоспорт спортчилари болаларнинг маршрутдан ўтишига ёрдам кўрсатишди.
КЕЛДИБЕКОВ ФАРҲОД УРАЛОВИЧ , Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, таҳлил қилиш ва стратегик мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси: "Болалар веломарафонининг асосий мақсади экологияни сақлаш ва транспортнинг яшил турини қўллаш, шунингдек, мактабгача ёшдаги болалар ўртасида велосипед спортини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва болаларда йўлларда ўзини тутиш маданиятини шакллантириш ва йўл хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш соҳасидаги барқарор кўникмаларни шакллантиришдан иборат эди. Бундай болалар веломарафони Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилиб, халқаро тажриба шуни кўрсатадики, бу марафон Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда."
Веломарафон сўнгида иштирокчи болалар эсдалик медаллари, совғалар билан тақдирландилар, шу билан бирга улар учун кўнгилочар дастурлар ташкил этилди, улар санъаткорлар билан биргаликда турли танлов ва ўйинларда иштирок этдилар.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқини байрам тилаклари билан якунлади.