Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Олий суд раиси Козимжон Комилов ва Адлия вазири Русланбек Давлетовлар Термиз Давлат университетининг ҳуқуқшунослик йўналишида таълим олаётган талабалари билан учрашишди. Бу ҳақда Бош прокурорнинг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

Тадбирда Бош прокурор ёшларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан муборакбод этиб, Ўзбекистон прокуратураси органлари тарихи, тизими ва ходимларни хизматга қабул қилиш тартиб-таомиллари, прокурор ваколат муддатлари, Департамент ва МИБ фаолияти билан боғлиқ саволларга батафсил жавоб бериб, ёшларнинг таклифларини тинглади.

Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган суҳбат давомида Бош прокурор бўлажак ҳуқуқшуносларни мукаммал билим олишга ва ҳар доим адолатли бўлишга чорлади.







