Риштонда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган фуқаро иши туман прократурасига юборилди

ЖИНОЯТ 01.06.2021, 17:42
Теглар: ЙПХ
Риштонда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган фуқаро иши туман прократурасига юборилди

Жорий йилнинг 08 май куни Риштон тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори М.Э. томонидан фуқаро И.М.га нисбатан “ВАЗ-2102” русумли автомобилни ҳужжатларсиз бошқарганлиги бўйича маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган эди.
Шундан сўнг, фуқаро И.М. Риштон тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори М.Э.га ўзига нисбатан расмийлаштирилган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб автомашинани жарима майдончасидан олиб чиқиш эвазига 600.000 минг сўм миқдордаги пуллар пора таклиф қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ходимнинг раҳбариятга билдиргиси асосида шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ва ИЖҚК Департаментининг Риштон тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро И.М. Риштон тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори М.Э.га 500.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Риштон тумани прокуратурасига юборилди.

Шарҳлар

⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

24.01.2023, 10:05

Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...
Наманганда ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатган фуқаролар 15 суткага қамалди

07.07.2021, 15:34

Наманганда ЙПХ ходимининг фаолиятига халақит бериб, қаршилик кўрсатган уч нафар фуқарога суд томонидан жазо тайинланди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати. 5 июль куни ижтимоий...
"Оёғи ердан узилган Учқўрғон ЙПХ ходимлари" бўйича маълумот берилди

08.05.2021, 21:20

Жорий йилнинг 2 май куни соат 09:30ларда, Наманган вилояти Учқурғон тумани ҳудудида жойлашган деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган ИИБ ЙҲХБ инспектори майор Ғ.Ибрагимов томонидан...
Андижонда "Дамас" ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг муомала маданиятидан норози

27.04.2021, 18:32

️Жорий йилнинг 27 апрель куни ижтимоий тармоқда "Саводсиз, муомаласиз ЙПХ ходими" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Ҳолат 2021 йил 26 апрель куни Андижон вилоятида содир...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1