АсосийJamiyat

Андижон – Ўш йўналишида микроавтобуслар қатнови қайта тикланди

'Андижон – Ўш йўналишида микроавтобуслар қатнови қайта тикланди'ning rasmi

Бугун, 1 июнь санасидан Андижон – Ўш йўналишида микроавтобуслар қатнови қайта тикланиб, Қирғизистон Республикасига тегишли “Трансордо” масъулияти чекланган жамияти томонидан 12 дона замонавий микроавтобуслар қатновларни амалга оширишни бошлади.  Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. 

Ушбу йўналишдаги қатновлар 2019 йилнинг 25 сентябрь санасидан йўлга қўйилган эди. 2020 йилда Республикамиз ҳудудига коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида мазкур йўналишдаги қатновлар вақтинчалик тўхтатилган эди.  

Эслатиб ўтамиз, давлат чегараларини кесиб ўтиш жараёнида икки давлат фуқароларидан сўнгги 72 соат ичида ўтказилган коронавирус инфекцияси йўқлигини кўрсатувчи ПЗР тести натижалари ҳамда Ўзбекистон фуқароларидан хорижга чиқиш биометрик паспорти мавжуд бўлиши талаб этилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар