АсосийJamiyat

Инспекция – сувдан фойдаланишдаги қонунбузарликлар оқибатида 1 млрд.сўмдан ортиқ жарима қўлланилган

'Инспекция – сувдан фойдаланишдаги қонунбузарликлар оқибатида 1 млрд.сўмдан ортиқ жарима қўлланилган'ning rasmi

Миллий матбуот марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мутахассислари иштирокида "Жорий йилда сув танқислигини юмшатиш мақсадида сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар" мавзусида Матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш борасида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 199-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Инспекциянинг 2021 йил 13 апрелда И-27-сонли буйруғи қабул қилиниб,  марказий аппарат ҳамда ҳудудий бошқармаларида сувдан фойдаланишни таҳлил қилиш Штаблари ташкил этилган.

“Сув ва сувдан фойдаланиш соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва сувдан фойдаланиш соҳасида қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда тақдим этиш Тартибини тасдиқлаш тўғрисида” манфаатдор вазирлик ва идораларнинг қўшма қарори қабул қилинди.

2021 йилнинг ёзги суғориш мавсуми учун сув олиш лимитларини ҳар бир фойдаланувчи ва истеъмолчига тақсимланиб, етказилиши ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли юзасидан шартномалар тўлиқ расмийлаштирилиши назоратга олинди.

Инспекция маълумотларига кўра, жорий йилнинг суғориш мавсуми учун тузилган 71 561 та шартномалар реестрида белгиланган тартибда назоратни таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, шунингдек, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимларидан олиниши таъминланди.

Сувнинг ҳисоби тўлиқ юритилишини назоратга олиш мақсадида эса, сув етказиб берувчи ташкилотлар, сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, кластер ташкилотлари ва бошқаларнинг сув олиш жойларида юритилаётган 99 056 та сувни олди-берди журналлари Инспекциянинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказилди.

Инспекцияни аралашуви билан сув етказиб берувчи ташкилотлар ҳисобидаги 484 та сувни бошқариш воситалари, 373 та сув ўлчаш воситалари таъмирланиши, сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан ишлатилаётган суғориш тармоқларидаги 1346 та сув олиш жойлари сувни бошқариш, 1006 та сув олиш жойлари сув ўлчаш воситалари билан жиҳозланиши таъминланди.

Жойлардаги сув омборларидан сув чиқаришни қатъий белгиланган режим асосида амалга оширилиши назоратга олинди ҳамда 14 та сув омборидан рухсатсиз сув чиқариш ҳолатлари бартараф эттирилди.

Сувдан оқилона фойдаланишнинг энг муҳим омили бу сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий амал қилиш ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатилди.

Хусусан, “Ўзагроинспекция” органлари томонидан ўтган ҳисобот даврида белгиланган тартибда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 5708 та ҳолатда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш;

1985 та ҳолатда сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажариш;

513 та ҳолатда сув объектларидан белгиланган сув олиш лимитларини бузиш;

430 та ҳолатда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини бузиш;

632 та ҳолатда сув объектларидан олинадиган ва уларга қуйиладиган сув миқдорини дастлабки ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш;

 356 та ҳолатда давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузиш;

1205 та ҳолатда сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги аниқланган.

Шунингдек, 1151 та ҳолатда сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги, 1200 та ҳолатда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлиги, 750 та ҳолатда сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олиш ёки сувдан фойдаланиш, 774 та ҳолатда сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби тартиб бузилиш ҳамда 1006 та бошқа ҳолатдаги қонунбузилишлар аниқланган.

Ўз навбатида, 2191 та ҳолатда қишлоқ хўжалиги экин майдонларини кўллатиб суғориш, 2757 та ҳолатда сувни коллектор-дренаж тармоқларига фойдаланмасдан ташлаб қўйилишини жойида бартараф эттирилиши натижасида ўртача 276,1 млн.м3 сув ресурсларини исроф бўлиши олди олинган.

Инспекция органлари томонидан мазкур қонунбузилиши ҳолатларини келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, келгусида шу каби қонунбузилишларни олдини олиш бўйича тегишли ташкилот ва корхоналарнинг масъул мансабдор шахсларига 9239 та огоҳлантириш, 1297 та ёзма кўрсатма ва 371 та тақдимномалар киритилди.

Шунингдек, аниқланган қўпол қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан 3789 та мамурий баённома расмийлаштирилиб, 1 073 млн. сўмлик маъмурий ва 2274 та 1 167 млн. сўмлик молиявий жарима санкциялари қўлланилди.

Бундан ташқари, 1206 та қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича кўриб чиқишлик учун Судларга киритилиши таъминланди.

 Аниқланган ҳолатлар ва кўрилган таъсир чоралари тўғрисида мунтазам равишда Республика ишчи гуруҳи ва штабига ахборот киритилиши таъминланиб келинмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар