АсосийSport

АПЛда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар эълон қилинди

'АПЛда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар эълон қилинди'ning rasmi

Англия Премьер-лигаси 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод 8 футболчини эълон қилди. 

Даъвогарлар: Кевин де Брюйне ва Рубен Диаш (иккаласи – «Манчестер Сити»), Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Жек Грилиш («Астон Вилла»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Мэйсон Маунт («Челси»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Томаш Соучек («Вест Ҳэм»).

Аввалроқ Рубен Диаш журналистлар талқинига кўра мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди. Португалиялик ҳимоячи Кейн ва де Брюйнени ортда қолдирганди.

    Бошқа янгиликлар