Фарғоналик Мавлуда Абдуназарова 3 ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли қўлларидан ажралди. Аммо ҳозирда у кўчилик эплай олмайдиган бадиий гиламларни оёқларида тўқишни эпламоқда.
"Севимли" телеканалининг "Замон" дастури томонидан тайёрланган лавҳа қаҳрамонининг устози Ўктамхон Аҳмадалиева дастлаб уни бу ишнинг эплаб кетишига шубҳа билан қараганини айтмоқда. Аммо бугунги кунда Мавлуда барча ишларини оёғида бажаришни уддалаяпти.
У гилам тўқиш илгагига оёғида ип ўтказишга ўрганган. Жисмоний имкониятининг чекланганлиги ва кучли ирода уни шундай мураккаб ишни бажаришга мажбур қилган. Электр токи уриши натижасида 3 ёшида қўлларидан айрилгандан бери у барча юмушларини оёқларида бажаради.
Ҳозирда у бадиий гилам тўқиш билан шуғулланади. Устози Ўктамхон Аҳмадалиева Мавлуда каби имконияти чекланганларга турли касб сирларини ўргатишга қарор қилиб "Иқтидор маркази"ни ташкил қилганига 22 бўлган. Ўктамхон ая турмуш ўртоғи Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси Турсинали Аҳмадалиев билан бамаслаҳат асос солинган марказда қанчадан қанча ёшлар турли хил санъат сирларини ўрганиб ҳаётда ўз ўринларини топиб кетди.






