АсосийJamiyat

Ўзбекистонга янада иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келмоқда - "Узгидромет"

'Ўзбекистонга янада иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келмоқда - "Узгидромет"'ning rasmi

3-7 июнда Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, Ўзбекистон ҳудудида иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Бу хақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабар қилди. 
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 7-10° га юқори бўлади.
Кундуз кунлари ҳаво 40-43° гача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46° гача исийди. 

Республика бўйича баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар