1 июнь Тошкент вақти билан 16:45да ўзбекистонлик Сергей Денисенко сайёрамизнинг энг баланд нуқтаси Эверест тоғининг 8848 метр баландликда юртимиз байроғини кўтарган. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ушбу мавсум Непалда жуда оғир об-ҳаво бўлишига қарамай, ушбу ҳодисани амалга ошириш учун тахминан 2 ой вақт кетган.Ҳодиса юртимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги бағишланган.






