Куни кеча республикамизнинг Жиззах ҳамда Навоий вилоятларида18-23 м/с тезликда кучли шамол эсди. Бунинг натижасида айрим аҳоли яшаш хонадонлари ва транспорт воситаларига зарар етди, дея хабар бермоқда ФВВ Ахборот хизмати.
Кучли шамол оқибатида Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласида жойлашган 1-кўп қаватли уйнинг 300 кв. метр майдондаги том ёпмаси қулаб тушди. Ҳодисада, шу уй олдида бўлган “Лаcетти” ва “Cобалт” русумли автомобилларга техник зарар етган. Ундан ташқари Навоий вилояти Учқудуқ тумани Йўлчилар ОФЙ, Дўстлик МФЙ, Aйтим МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида ҳам шундай холатлар кузатилган. Жабрланганлар йўқ.
Ушбу ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида 2 та махсус техника ва 16 нафар қуқтарувчи жалб этилган. Aйни вақтда воқеа жойида зарурий тадбирлар амалга оширилиб, ишлар давом этмоқда.






