1

Мўйноқда икки ўсмир каналга чўкиб кетди (видео)

ЖАМИЯТ 03.06.2021, 17:15
Теглар: Мўйноқ
Мўйноқда икки ўсмир каналга чўкиб кетди (видео)

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида икки ўсмир каналга чўкиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси Гулсанем Бекниязова “Zamon.uz”га хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 2 июн куни соат 13:45 ларда Мўйноқ тумани Убиниёз кўчасида яшовчи ака-ука 2009 йилда туғилган Ж.Р ва 2010 йил туғилган Ж.Д лар   Қипчоқдарё каналида чўмилаётганда эҳтиётсизлик туфайли чўкиб кетган. Шу пайт канал ёнидан ўтиб кетаётган қишлоқ одамлари болаларни сувдан чиқариб туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган. Лекин тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай ака-укаларнинг иккиси ҳам вафот этган. 

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Мўйноқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Мўйноқда қарийб 6 минг истеъмолчига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилади

12.11.2019, 23:33

Маълумки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мамлакатимиз бўйлаб, босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.Хусусан,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1