1

Ўзбекистонда нодавлат тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби ўзгарди

ЖАМИЯТ 03.06.2021, 18:23
Теглар: Соғлиқни сақлаш
Ўзбекистонда нодавлат тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби ўзгарди

Шавкат Мирзиёевнинг шу йил май ойидаги “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб иш стажи беш йил бўлмаган олий маълумотли тиббиёт ходимларини нодавлат тиббиёт ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ талаблар давлат тиббиёт муассасаларига тенглаштирилади.  

Мазкур қарорнинг ушбу бандига ойдинлик киритиш мақсадида ССВ Матбуот хизмати вазирликнинг Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Раҳимқуловга мурожаат қилди:

— Бу қарорнинг нодавлат тиббиёт ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ 12-банди тиббиёт соҳасида кадрлар бандлигини таъминлаш ва тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчиларининг меҳнат бозоридаги танлов имкониятини ошириш бўйича катта қадам бўлди, - дейди Ф. Раҳимқулов. — Аввал нодавлат тиббиёт муассасаларига ишга кириш учун шифокорда   малака тоифаси бўлиши талаб этиларди. Бунинг учун камида 5 йил тиббий фаолият билан шуғулланиш лозим эди. Бундан ўз-ўзидан кўринадики, олий ўқув юртини энди тугатган ёш мутахассис хусусий шифохонада иш бошлай олмасди. Давлат тиббиёт муассасаларининг штатлар имконияти ҳам барча битирувчиларни иш билан таъминлашда қийинчилик туғдирар эди.

2021 йил 1 июлдан ушбу мураккабликларга чек қўйиладиган бўлди. Яъни нодавлат тиббиёт муассасаси бирор ёш мутахассиснинг билим ва малакасига ишонч билдириб, уни иш билан таъминламоқчи бўлса, улардан малака тоифаси талаб қилинмайди. Мутахассис иш бошлаганидан сўнг, вақти келганида шу иш жойида ишлаб туриб ҳам малака тоифасини олиши мумкин. Хуллас, энди тиббиёт муассасасининг мулкчилик шакли ёш мутахассисларни ишга қабул қилишга тўсиқ бўла олмайди.

️Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2017  йил  1  апрелдаги “Соғлиқни сақлаш тизимининг хусусий секторини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан,  хусусий тиббиёт ташкилотлари қарийиб 130 йўналишдаги  тиббий ихтисосликлар бўйича лицензия олишларига имкон яратилди. Бундан аввал улар атиги 50 турдаги  тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга эди.  

Айни пайтда мамлакатимизда  6,5 мингдан зиёд хусусий тиббиёт муассасалари фаолият кўрсатмоқда.  

Шунингдек, “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига нодавлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини ташкил этишда бино ва иншоотларга белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини халқаро стандартлардан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиш белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  

Матбуот хизмати.

Шарҳлар

Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаси бўйича корхона ва ташкилотлар сони очиқланди

17.09.2021, 11:10

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 5 йилликда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаси бўйича корхона ва ташкилотлар сони (1 сентябрь ҳолатига):🔸2016 йилда – 8...
Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди

11.07.2021, 17:14

Ўтган йил октябрь ойида Бухоро вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Ғафур Нормуродович Саидов саломатлиги туфайли бу лавозимни тарк этди.Бу ҳақда  бугун вилоят ССБ...
Қашқадарёда тиббиёт ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилди. Вилоят ССБ ҳолатга изоҳ берди

23.05.2021, 14:53

Куни кеча Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди.Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирди, дея...
Соғлиқни сақлаш ходимларига кўп йиллик меҳнати учун устама тўланади

03.10.2020, 15:06

“Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4847-сон, 02.10.2020 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра: Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1