АсосийЖИНОЯТ

Олмалиқда "Она ва бола" монументини устига чиқиб, ноўрин ҳаракатлар қилган қиз иши судга юборилди

Кеча, 2 май куни соат тахминан 22:00 лар атрофида Олмалиқ шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилг...

'Олмалиқда "Она ва бола" монументини устига чиқиб, ноўрин ҳаракатлар қилган қиз иши судга юборилди'ning rasmi

Кеча, 2 май куни соат тахминан 22:00 лар атрофида Олмалиқ шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро Э.Сакиева шаҳар хиёбонда жойлашган "Она ва бола" монументини устига чиқиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ноўрин хатти-ҳаракат содир қилган ва жараён акс этган видео тасвирларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

Мазкур ҳолатда, фуқаро Э.Сакиеванинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик мавжудлиги сабабли, Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар ҳудудий суд органига юборилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 183-моддасига кўра, майда безорилик, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик – БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Бошқа янгиликлар