АсосийЖАМИЯТ

“Қорадори 2021”: 264 кв метр ер майдонидаги гиёҳванд ўсимликлар йўқ қилинди

Республика ҳудудида гиёҳванд моддалари ўсимликни етиштириш, сақлаш, сотиш ва бошқа ҳолатла...

'“Қорадори 2021”: 264 кв метр ер майдонидаги гиёҳванд ўсимликлар йўқ қилинди'ning rasmi

Республика ҳудудида гиёҳванд моддалари ўсимликни етиштириш, сақлаш, сотиш ва бошқа ҳолатларига чек қўйиш учун ИИВ ва вазирликнинг қуйи тизимлари томонидан «Қора дори – 2021» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Бу хақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Навбатдаги назорат-рейд тадбири давомида Юқори Чирчиқ тумани «Иттифоқ» МФЙда яшовчи 1968 йилда туғилган Заҳро М.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди ва томорқадаги 8 кв м жойда 1 540 туп «кўкнори» гиёҳванд ўсимлиги етиштирилаётганлиги аниқланди.

Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан май ойи мобайнида жами 18 кг 921 гр гиёҳвандлик моддалари далилий ашё тариқасида олиниб, 264 кв метр ер майдонидаги таркибида гиёҳванд модда бўлган ўсимликлар йўқ қилинишига эришилган.

    Бошқа янгиликлар