2021 йил 3 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101198 (+201) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
5 нафари Андижон вилоятида,
12 нафари Бухоро вилоятида,
5 нафари Жиззах вилоятида,
5 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
6 нафари Наманган вилоятида,
17 нафари Самарқанд вилоятида,
6 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
4 нафари Фарғона вилоятида,
12 нафари Хоразм вилоятида,
32 нафари Тошкент вилоятида,
87 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 97077 (+188) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 695 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3426 нафар бемор даволанмоқда.






