1

Тошкентда шафқатсизларча калтакланган кар-соқов қиз аслида бу хонадонга қандай келиб қолганлиги маълум қилинди (видео)

ЖИНОЯТ 04.06.2021, 15:02
Тошкентда шафқатсизларча калтакланган кар-соқов қиз аслида бу хонадонга қандай келиб қолганлиги маълум қилинди (видео)

Хабарингиз бор бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда кар-соқов бўлган аёлга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалган эди.

Маълум бўлишича, видеодаги кар-соқов бўлган 24 ёшли Мохизода В.ни Тошкентда яшовчи 28 ёшли Мумтозбегим Д. ўзининг Миробод туманидаги хонадонида яшовчи кар-сақов онасини қараб туриши учун олиб келган. 

Мумтозбегим Днинг айтишича, унинг шавфатсизлигига қизнинг онасига етарлича эътибор бермаганлиги сабаб бўлган.

Ҳозирда соқов қизга етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш учун  суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Аслида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Мохизода бу уйга қандай келиб қолган?

Унинг ота-отаси қизини йўқотиб қўйиб, 10 кун давомида излашади. Тошкентга келиб Кар-соқовлар жамиятига ҳам мурожаат қилишган. Аммо уларнинг ожиз ақллари йўқолганларни топиб бериш ички ишлар идораларининг вазифаси эканлигига етмаган, шекилли.

Орадан кунлар ўтиб соқов қиз ота-онасига телеграм орқали ўзи ҳақида хабар беради. Қизни уйида сақлаётганлар уни ўғлига унаштириб қўйганликларини айтишиб,  паспортини Тошкентга бериб юборишларини сўрашади. Аммо уй манзилларини беришмайди. 

Соқов қизни калтаклаган 28 ёшли Мумтозбегим аслида Андижон вилоятидан бўлиб, аввал ҳам бир-нечта жиноятларни содир этганлиги учун судланган.

Қизнинг ҳомиладорлиги билан боғлиқ маълумотларни қизнинг онаси рад этди.

 24 ёшли Моҳизода В.га шафқатсизлик қилинганлиги факти бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110 моддаси 2 қисми “в” банди (Қийнаш, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Қўшимча тарзда маълум қилинишича, мазкур жиноятни содир этганликда гумонланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 227 моддасига асосан қўлга олинган.

Бундан ташқари, Миробод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор томонидан Моҳизода В.га ҳимоя ордери топширилди.

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1