1

Қашқадарёда 944,87 млн.АҚШ долларга тенг ИЭС қурилмоқда (фото)

ЖАМИЯТ 04.06.2021, 18:11
Теглар: ИЭС
Қашқадарёда 944,87 млн.АҚШ долларга тенг ИЭС қурилмоқда (фото)

“Талимаржон иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятида учта энерго блок мавжуд. Станцияда ўрнатилган қувват 1700  МВтсоатга тенг. Бу ҳақда "Даракчи" мухбири Марям Сатторова хабар бермоқда.

Бугунги кунда Президентимизнинг 2018 йил 1 августдаги “Талимаржон Иссиқлик электр станциясини умумий қуввати 900 МВт.дан кам бўлмаган навбатдаги икки дона буғ-газ қурилмаларини қуриш билан кенгайтириш инвестицион лойиҳани амалга оширишда бирламчи чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши, 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасини 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестицион дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 18 декабрдаги “Талимаржон иссиқлик электр станциясини умумий қуввати 900 МВтдан кам бўлмаган навбатдаги иккита буғ-газ қурилмаларини қуриш билан кенгайтириш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари асосида станцияни кенгайтириш бўйича йирик инвестицион лойиҳани амалга ошириш мақсадида бир қатор компаниялар билан  ҳамкорлик қилинмоқда. 

Лойиҳанининг умумий қиймати тасдиқланган техник-иқтисодий асосга кўра 944,87 млн. АҚШ долларига тенг.

Шундан: 

- Осиё тараққиёт банки 450 млн. АҚШ доллари;

- Европа тикланиш ва тараққиёт банки 237,6 млн. АҚШ доллари;

- Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 94,3 млн. АҚШ доллари;

- ўз маблағлари 47 млн. АҚШ доллари;

- Ўзбекистон Республикаси давлат улуши 115,9 млн. АҚШ доллари. 

Айни пайтда, Осиё тараққиёт банкининг талабларига мувофиқ бугунги кунга келиб халқаро тендер савдолари ўтказилмоқда, унда 6 та компания тендер таклифларини билдирган. 4 ва 5- блоклар ишга туширилгач, станциянинг умумий ишлаб чиқариш қуввати камида 2600 МВт. ни ташкил қилади, йилига қўшимча 7,2 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

 Янги, замонавий ва энергосамарадор ускуналарнинг ишга тушурилиши натижасида лойиҳа техник асосларига асосан йилига 520 млн. метркуб (умумий суммаси 32,3 млн. АҚШ доллари) табиий газ иқтисод қилинди. 

Шунингдек, табиатга чиқарилаётган зарарли газлар йилига 3,4 мартага камайди. Лойиҳа доирасида 120 та янги ишчи ўрни яратилди.

Шарҳлар

Навоий иссиқлик электр станциясида юзага келган носозлик бартараф этилди

07.07.2021, 18:37

Аввалроқ, Навоий иссиқлик электр станциясининг буғ-газ қурилмаларини табиий газ билан таъминловчи 2-тармоқ газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати юзага келгани ҳақида хабар берган эдик. Энергетика вазирлигининг...
Сирдарёда янги ИЭС қурилиши бошланди

04.11.2020, 21:00

ИЭС ишлаётганда табиий газнинг йиллик тежамкорлиги 2,0 миллиард куб метрни, электр энергияси ишлаб чиқариш эса 10,0 миллиард киловатт соатни ташкил қилади.Хитойнинг China Gezhouba Group Corporation...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1