Фарғонада "Ziraat Bank Uzbekistan" банкининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
"Ziraat" молиявий гуруҳ сифатида, Туркияда 1728 га яқин банк филиалига, дунёнинг 114 нуқтасида шуъба ва ваколатхоналарига эга. Жумладан Германия, Россия, Грузия, Қозоғистон, Озарбойжон, Туркманистон каби 18 та давлатда шуъба банкларига эга бўлган йирик тармоқ тузилмасини ўз ичига олган дунёнинг энг йирик банклари юзталигига кириб, ўз ўрнини мустаҳкамлашда давом этмоқда.
Бугунги кунда "Ziraat Bank Uzbekistan" AЖнинг Тошкент шаҳрида 2 та филиали ҳамда Самарқанд шаҳрида офиси мавжуд. Мижозлар базасининг асосий қисмини Ўзбекистон, Туркия, шунингдек Марказий Осиё минтақаларидаги бизнес вакиллари ташкил этади. Банкнинг мақсади – мижозларга тезкор ва сифатли хизматларни кўрсатиш, тадбиркорларга ўз бизнесини ривожлантиришда ишончли шерикка айланишдир.
Банкнинг ҳудудий тармоғини кенгайтириш ҳамда жойларда тезкор хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида, жорий йилнинг 2 июнь куни "Ziraat Bank Uzbekistan" AЖ Фарғона шаҳрида янги офисини очди. Мазкур офис Фарғона вилоятидаги тадбиркорлар ҳамда аҳолига барча турдаги банк хизматларини кўрсатиш орқали ҳудуд иқтисодиётининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши шубҳасиздир.


Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 15 AБВ.
Фарғона офиси манзили: Фарғона шаҳри, Қомус кўчаси, 43-уй.
Колл-марказ: +99878-147-67-67
Банк ва банк маҳсулотлари ҳақида барча маълумотларни ziraatbank.uz веб-сайтда ва ижтимоий тармоқлардаги бизнес саҳифаларда топиш мумкин.






