АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида чангли бўрон кучайиши мумкин

'Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида чангли бўрон кучайиши мумкин'ning rasmi

Синоптикларнинг маълум қилишларича, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-43°, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46° гача бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 40-42° ни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар