АсосийJamiyat

"Ёшлар мультимедиа студиялари" лойиҳасига старт берилди

'"Ёшлар мультимедиа студиялари" лойиҳасига старт берилди'ning rasmi

  Роппа-роса бир ой олдин ёш журналистлар ва Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари учун «Янги Ўзбекистон- Янги нигоҳ» медиа ҳафталиги ташкил қилиниб, ҳафталик давомида 100 нафар фаол ва иқтидорли иштирокчи  саралаб олинган эди. Бугун ушбу иштирокчилар Ёшлар ижод саройига тўпландилар ва келгуси режалар ҳамда олдинда уларни кутаётган қулай имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Учрашувда ЎзEОВМА бош директори Жалолиддин Сафоев, ижодий ташкилий масалалар бўйича директор ўринбосари Ражаб Ражабов Лойиҳанинг асосий мақсади ва режалари ҳақида сўз юритишди. Маълум қилинишича, Лойиҳа қатнашчилари учун 9-20 июнь кунлари Ёшлар ижод саройида ўқув-семинарлари ташкил этилади. 

Семинарда қатнашчиларга халқаро медиа экспертлар, юртимизнинг таниқли журналист ва бошловчилари, мультимедиа воситаларини мутахассислари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилади. Бундан ташқари 20-30 июнь кунлари қатнашчилар учун медиаоромгоҳ ташкил қилиниб, кенг қамровли дарслар давом эттирилади.

 Семинарлар давомида иштирокчилар ўқиш билан бирга ўзлари тайёрлаган медиамаҳсулотларини қатор нодавлат-нотижорат телеканалларида намойиш этиш имкониятига эга бўлишади. Бунга қўшимча равишда қатнашчилар ўқув семинарлари давомида Ёшлар ижод саройида ташкил этилган Ёшлар студиясида малака ошириш ва  ишлашлари мумкин. 

Энг яхши ва иқтидорли қатнашчиларни бунданда яхши имкониятлар кутноқда. Жараёнларни биз билан бирга кузатиб боринг.

Бошқа янгиликлар