АсосийJamiyat

Ўзбекистонда вакцина заҳираси 4 миллион 330 минг дозага етди

'Ўзбекистонда вакцина заҳираси 4 миллион 330 минг дозага етди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котиби Фурқат Санаевнинг маълум қилишича, шу йилнинг 31 майиги қадар (2 ой давомида) юртдошларимиз 646 минг 116 доза AstraZeneca, 1 миллион 351 минг 807 доза ZF-UZ-VAC2001, 71 минг 595 доза “Спутник V” вакцинаси билан эмланган.

Юртимизга AstraZenecaнинг — 660 минг доза, ZF-UZ-VAC2001нинг — 3 ярим миллион доза, “Спутник V” вакцинасининг — 170 минг доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, ҳозирча Ўзбекистоннинг вакцина заҳираси 4 миллион 330 минг дозага етган.

    Бошқа янгиликлар