Бугун, ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги заводлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани акс этган хабарлар тарқалди. Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича расмий изоҳ берди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолат кеча 7 июнь куни тахминан соат 15:52да Навоий вилояти Кармана тумани, “Боғишамол” МФЙ ҳудудидаги “Zarafshon Golden Grооp” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида технологик жараённинг бузилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.
Ҳодиса оқибатида корхонанинг бир нафар ишчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, ёнғин жоийда бўлган бир нафар ФВВ ходими куйиш тан жароҳати билан РШТЁИМ Навоий вилояти филиалига ётқизилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси зудлик билан ҳолат юз берган ҳудудга етиб борган ва қисқа муддат ичида ёнғин бартараф этилган.






