9-10 июн кунлари Ўзбекистонга Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Aбдураҳмон бин Жосим Ол Соний бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.
Бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.






