АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда йил якунига қадар электроэнергия ишлаб чиқариш ҳажми 13 фоизга оширилади

2021 йил якунига қадар умумий қуввати 1 минг 800 мегаваттга тенг бўлган иссиқлик ва қуёш ф...

'Ўзбекистонда йил якунига қадар электроэнергия ишлаб чиқариш ҳажми 13 фоизга оширилади'ning rasmi

2021 йил якунига қадар умумий қуввати 1 минг 800 мегаваттга тенг бўлган иссиқлик ва қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. Натижада ишлаб чиқариш ҳажми 14 минг мегаваттдан 15 минг 800 мегаваттга етказилади - қарийб 13 %.

Нималар ҳисобига бу қувватга эришилади?

Қуйидаги станциялар ишга туширилади:

1. Иссиқлик электр станциялари:

- Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 240 МВтли 2 та ва 230 МВтли 1 та;

- Хоразм вилоятида 174 МВтли;

- Бухоро вилоятида 270 МВтли;

- Қашқадарёда 220 МВт қувватга эга.

2. Қуёш электр станциялари:

- Навоий вилоятида 100 МВтли;

- Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватли.

3. Гидроэлектр станциялари:

- Сурхондарё вилоятида 38 МВтли ("Зарчоб-2");

- Тошкент вилоятида 8 МВтли ("Камолот").

Шунингдек, электр станцияларида олиб борилган модернизация ишлари натижасида:

- "Сирдарё иссиқлик электр станцияси"нинг қуввати 150 МВтга;

- "Фарҳод гидроэлектр станция" сининг қуввати 13 МВтга оширилади.

Бунда ушбу барпо этилган қувватларда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 12 миллиард киловатт/соатни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар