Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) шошилинч дастури директори Майкл Райаннинг айтишича, коронавирус юқиш хавфини камайтириш сайёрадаги барча одамларнинг камида 80 фоизига эмланган тақдирдагина мумкин бўлади. Унинг сўзларига кўра, эмлашнинг кенг қамрови СOVID-19 пандемияси доирасида жуда муҳимдир.
"Энди қандай бўлиши кераклиги аниқ эмас. Aммо бизнинг фикримизча, дунё аҳолисининг 80 фоизга яқини юқтиришни сезиларли даражада камайтириш учун эмланиши керак", - деган Майкл Райан матбуот анжуманида.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ушбу қоида кам сонли юқтирган ва касалланиш даражаси юқори бўлган ҳар бир давлатга ҳам тегишли. Райаннинг сўзларига кўра, бу касаллик бошқа давлатлардан кўчиб ўтиши мумкинлиги билан боғлиқ бўлиб, янги эпидемия вариантини истисно этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус ҳам яқин ойларда СOVID-19 пандемияси назоратга олиниши мумкинлигини айтган эди.






