Муборак туман ҳокими Улуғбек Эрназаров вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
Ҳозирча Улуғбек Эрназаровнинг ишдан кетиш сабаби маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Эрназаров 2020 йилнинг 19 март куни Муборак туман ҳокими вазифасига қўйилган эди ва ўшанда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев унга оқ фотиҳа берган эди.







