АсосийЖАМИЯТ

Жиззахлик аёл андижонлик "севгилиси" нинг телефондаги ишқий ёзишмаларини интернетга тарқатиб юбормаслик учун ундан пул талаб қилди (видео)

Жиззах вилоятида аёл киши интернет тармоғи орқали танишган эркакка нисбатан товмачилик қил...

'Жиззахлик аёл андижонлик "севгилиси" нинг телефондаги ишқий ёзишмаларини интернетга тарқатиб юбормаслик учун ундан пул талаб қилди (видео)'ning rasmi

Жиззах вилоятида аёл киши интернет тармоғи орқали танишган эркакка нисбатан товмачилик қилди. У эркак билан ёзишган ишқий мактабларини кенг оммага маълум қилишини айтиб, ундан пул талаб қилган. Ноилож қолган эркак ҳуқуқни муҳоқаза қилувчи органларга мурожаат қилишга мажбур бўлади. 

Воқеа тафсилотларини ўрганган "Севимли" телеканалининг "Замон" дастурига кўра, андижонлик 43 ёшли эркак жорий йилнинг март ойида ижтимоий тармоқлар орқали бир аёл билани танишади. Кейинчалик аёл у билан ишқий ёзишмаларини сақлаб келаётганини, уларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслиги учун  пул талаб қила бошлайди. Сири ошкор бўлиб қолишидан қўрққан эркак, унга жами 6 миллон сўм пул беради. Аммо аёл яна 600 АҚШ доллари талаб қилгач, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишга мажбур бўлади. Аёл ички ишлар идоралари ҳодимлари томонидан эркакдан 300 АҚШ доллари ва 3 миллион сўм олаётган вақтда қўлга олинди. 

Айни пайтда Жиззаж вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан аёлга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар