АсосийЖамият

Тошкентда ФВВ ходими чўкаётган аёлни қутқариш жараёнида вафот этди

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 8 июнь куни ФВВ ходими чўкаётган аёлни қутқариш вақтида ҳ...

'Тошкентда ФВВ ходими чўкаётган аёлни қутқариш жараёнида вафот этди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 8 июнь куни ФВВ ходими чўкаётган аёлни қутқариш вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳридаги «Бўрижар» каналида ФВВ ходимлари томонидан икки нафар фуқаро қутқариб қолинди. Қутқарувчилардан бири сувда чўкиб ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, воқеа соат 15:16 атрофида Яккасарой тумани Ю.Ражабий МФЙдан оқиб ўтувчи «Бўрижар» каналида содир бўлган. Аниқланишича, тақиқланган жойда сувга тушган фуқаро чўкишни бошлаганида айнан ушбу ҳудудда назорат олиб бораётган Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг икки нафар ходими чўкаётган фуқарони кўриб, қутқарув ишларини амалга оширган.

Қутқарув жараёнида А.Азимхўжаев ва И.Муродов исмли ходимлар С.Қ. исмли аёлни қутқариб қолган. Шундан сўнг аввал унинг ёнидаги фуқаро Ф.К., кейинчалик С.Қ. такроран ўзини сувга ташлаган. Қутқарувчиларнинг ҳаракати туфайли иккала фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган. Таъкидланишича, қутқарувчи А.А. хизмат вазифасини бажариш давомида ҳалок бўлган.

Бошқа янгиликлар