АсосийЖАМИЯТ

Сариосиёда сил касалликлари шифохонасига сув тошиб кирди(фото)

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги касалхоналарнинг бирига су...

'Сариосиёда сил касалликлари шифохонасига сув тошиб кирди(фото)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги касалхоналарнинг бирига сув тошиб кирганлиги тўғрисидаги хабар тарқалган эди.  

Мазкур ҳолат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ўрганилди. Маълум бўлишича, Сариёсиё туманидаги “Афросиёб” МФЙ ҳудудида жойлашган сил касалликлар диспанцери ёнидан оқиб ўтувчи ариқда ўз сиғимидан ортиқ даражада сув келганлиги боис, тошиб чиққан сув атрофдаги шифохонанинг ховлисига кирганлиги аниқланди.

Ушбу ҳодиса юзадан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари воқеа жойига етиб келиб, мотопомпалар ёрдамида сувни тортиб чиқаришган.  

Келгусида бу каби ҳолат такрорланмаслиги учун мутасаддилар томонидан зарурий чоралар кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар