Давлат харидлари порталига Мудофаа вазирлиги томонидан икки дона премиум-классдаги тилла қопламали 2 дона ручка сотиб олиш таклифи киритилди.

Эътиборлиси, ушбу қимматбаҳо ручкаларнинг ҳар бири учун 15 миллион сўмдан, жами 30 миллион сўм таклиф қилинган.






