АсосийDunyo

Ҳиндистонда касалланганлар сони 29 миллион нафардан ошди

'Ҳиндистонда касалланганлар сони 29 миллион нафардан ошди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони  

  •  173 миллион 674 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,  
  •  шундан 3 миллион 744 мингдан зиёд киши вафот этган (09.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:52 ҳолатига кўра).  

 

 Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 333 823 янги ҳолати аниқланди.

  • 8 662 нафар бемор вафот этди.

 

 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (10.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни  

  •  174 миллион 425 мингдан ортиқ одам юқтирган,  
  •  улардан 3 миллион 758 мингдан ортиғи вафот этган.

 

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

  •  АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,056 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.  
  •  Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,089 миллиондан ортиқ),  
  •  учинчи ўринда Бразилия (16,984 миллиондан ортиқ),
  • тўртинчи ўринда Франция (5,615 миллиондан ортиқ),  
  • бешинчи ўринда эса Туркия (5,300 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 13 739, Ҳиндистонда 92 596, Бразилияда 37 156, Францияда 4 700, Туркияда эса 6 609 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 212 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар