Шу кунларда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида ўтказилаётган «Ёшлар овози Республика фестивалида» бахшичилик ва анъанавий ижро йўналиши бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 227-мактаб ўқувчиси, «Баркамол авлод» болалар мактаби қошидаги «Кўзмунчоқ» ашула ва рақс ансамбли яккахон солисти Севинч Жавлиева фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб 50 миллион сўм пул мукофоти соҳиби бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ёзмоқда.



Маълумот учун: Севинч Жавлиева бунга қадар ҳам турли Халқаро танлов ва фестивалларда совринли ўринларни эгаллаган. Хусусан, Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган «Уч олов-2020» Халқаро фестивалида гран-прини қўлга киритган.






