1

Самарқанд ва Хатлон вилоятларида барпо этилган ижтимоий объектларнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарлари рамзий тугмани босди (фото)

СИЁСАТ 10.06.2021, 17:49
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Эмомали Раҳмон
Самарқанд ва Хатлон вилоятларида барпо этилган ижтимоий объектларнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарлари рамзий тугмани босди (фото)

Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилоятида барпо этилган ижтимоий объектларнинг расман очилиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, уларнинг фаолиятига старт бердилар. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар берди. 

Хатлон вилоятининг Кўбодиён туманидаги тиббиёт мажмуаси Ўзбекистон томонидан қурилган. Ушбу 250 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона йилига 75 минг нафар беморга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Мажмуада жарроҳлик, урология, кўз хасталиклари, интенсив даволаш ва реанимация, педиатрия, травматология, гинекология, ҳомиладорлик патологияси, туғруқдан кейинги тикланиш ва терапия бўлинмалари мавжуд.

Мажмуа таркибидаги поликлиника бир сменада 300 нафар ва бир йилда 219 минг нафардан зиёд беморга хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Тожикистон томонидан Самарқанд вилоятининг Ургут туманида умумтаълим мактаби барпо этилган. У 640 нафар ўқувчига мўлжалланган.

Мактабнинг уч қаватли биносида 26 та синф, спорт зали, фаоллар зали, ошхона, кутубхона, меҳнат дарслари ва ихтисослаштирилган машғулотлар учун синфлар мавжуд. Ўқув маскани компьютер техникаси ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.

Маросимда икки мамлакат вакиллари сўзга чиқиб, давлат раҳбарларига биродар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлашга, фуқароларимиз учун қулай шароитлар яратишга қаратаётган алоҳида эътибори учун миннатдорлик билдирдилар.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Эмомали Раҳмон тирикми? Душанбе кучайиб бораётган миш-мишларни рад этмайди ёки тасдиқламайди

03.10.2022, 12:53

Бир неча кундирки, турли манбалар Душанбедан фақат Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон вафот этгани ҳақидаги миш-мишларни келтирмоқда. Бу миш-мишнинг расмий ёки норасмий тасдиғи йўқ. Бу ҳақда...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1