16-17 июнь кунлари Татаристон Республикаси Президенти Р.Н.Минниханов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.
Ташриф давомида Татаристон ва Ўзбекистон Республикаларининг президентлари учрашуви бўлиб ўтади ҳамда бу учрашув доирасида икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги масалалар муҳокама қилинади.
Делегация таркибида Татаристоннинг 25 дан ортиқ компаниялари вакиллари, шу жумладан, “КамАз”, “Татнефть”, “ПО ЭИАЗ”, “КМПО”, “Қозон вертолёт заводи”, “Соллерс Форд”, “Кер-ҳолдинг” ва бошқалар бўлади.






