Бугун, 11 июнь куни соат 07:50 да "Turkish Airlines" авиакомпаниясининг Airbus A-320 ҳаво кемаси "Урганч Халқаро аэропорти"га келиб қўнди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати хабар қилди.


Истанбул - Урганч - Истанбул йўналиши бўйича "Turkish Airlines" авиакомпаниясининг илк парвози тантали равишда кутиб олинди.

Мазкур йўналишда парвозлар энди ҳафтада бир маротаба жума куни амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал “Турк ҳаво йўллари” авиакомпанияси Истанбулдан Фарғонага илк парвозини амалга ошираган эди. Истанбул – Фарғона – Истанбул авиақатнови ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.






