АсосийSiyosat

Абдуқодир Тошқулов Тожикистон Олий таълим вазири билан учрашди

'Абдуқодир Тошқулов Тожикистон Олий таълим вазири билан учрашди'ning rasmi

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Суғд вилоятининг қадимий Хўжанд шаҳрига расмий ташрифи доирасида икки давлат олий таълим муассасалари вазирлари Муҳаммадюсуф Имомзода ва Абдуқодир Тошқулов учрашди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Икки вазир суҳбат давомида томонлар олий ва профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда ушбу фаолият йўналишини ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашдилар. Хусусан, ҳозирги кунда Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларининг кўплаб ёшлари икки мамлакат олий ўқув юртларида таҳсил олишаётгани ва бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун тегишли чоралар кўрилиши икки соҳа етакчилари томонидан таъкидланди.

Суҳбат сўнгида Муҳаммадюсуф Имомзода ва Абдукодир Тошқулов бир-бирларини ўз юртларига расмий ташрифлар билан келишга таклиф қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи чоғида Самарқанд вилояти Ургут туманида Тожикистон томонидан қурилган ўрта мактаб фойдаланишга топширилган бўлиб, унинг очилиш маросимида Таълим ва фан вазири Муҳаммадюсуф Имомзода иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар