2021 йил 11 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103206 (+314) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 6 нафари Бухоро вилоятида,
- 10 нафари Жиззах вилоятида,
- 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 21 нафари Самарқанд вилоятида,
- 4 нафари Сирдарё вилоятида,
- 9 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 17 нафари Фарғона вилоятида,
- 4 нафари Хоразм вилоятида,
- 42 нафари Тошкент вилоятида,
- 172 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
Бухоро вилоятида 5 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 6 нафар,
Самарқанд вилоятида 20 нафар,
Фарғона вилоятида 11 нафар,
Тошкент вилоятида 46 нафар,
Тошкент шаҳрида 133 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99152 (+229) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 705 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3349 нафар бемор даволанмоқда.






