1

Самарқандда ЙПХ инспекторига қўл кўтарган ҳайдовчига чора кўрилди

ЖИНОЯТ 13.06.2021, 09:43
Теглар: Самарқанд ЙПХ
Самарқандда ЙПХ инспекторига қўл кўтарган ҳайдовчига чора кўрилди

3 июнь куни Каттқўрғон туманининг "Қўшховуз-Пайшанба" йўналишида ҳаракатланиб келаётган мототранспорт воситасига вилоят ИИБ ЙҲХБ 4-отряди инспекторлари тўхташ ишорасини берган вақтида ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг ишорасига бўйсунмай, ҳаракатини давом эттирган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Ходимлар ҳайдовчини тўхтатиб, тегишли ҳужжатларни сўраганда, ҳайдовчи ҳужжатлари йўқлигини айтган. Тегишли ҳужжатлари йўқлиги сабабли мототранспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига олиб кетилаётган вақтда, маҳалладошлари йўлни тўсган.

Ҳайдовчи ЙПХ инспекторига фаол қаршилик кўрсатиб, ходимнинг тунда ёритувчи нимчасини йиртиб ташлаган. ЙПХ инспекторлари фуқарога нисбатан "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, қўлга олишган.

Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135,194, 195-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, мототранспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларни Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1