АсосийЖИНОЯТ

Самарқандда 7,4 минг долларлик қалбаки пул 44 миллион сўмга сотилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Самарқандда 7,4 минг долларлик қалбаки пул 44 миллион сўмга сотилди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритишга уринган уч нафар шахс қўлга олинди. Улар 7,4 минг долларлик қалбаки банкнотларни 44 миллион сўмга сотган вақтда ушланган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тойлоқ туманида яшовчи, 1996, 2002 ва 2003 йилларда туғилган уч нафар фуқаронинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

Улар ҳар бири 100 АҚШ доллари номиналидаги қалбаки банкнотлардан иборат жами 7 400 долларни шартли харидорга 44 миллион сўмга сотган вақтда қўлга олинган.

Аниқланишича, ушбу шахсларнинг икки нафари муқаддам судланган. Қалбаки банкнотлар эса Туркиядан олиб келинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ноқонуний фаолиятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар