Қашқадарёда Ўзбекистондаги энг баланд чўққига юртимиз байроғи ўрнатилди, дея хабар берди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов.

Айни кунларда Шаҳрисабз шаҳрида "Биз Aмир Темур авлодлари, унга издош бўламиз!" шиори остида ўтказилаётган "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" фестивалда ёшлар "Ҳазрати Султон" чўққисига Ўзбекистон ва ёшлар фестивали байроқларини ўрнатишди.
"Ҳазрати Султон" чўққиси 4643 метр (айрим манбаларда 4030).
Бироз аввал ҳамюртимизнинг дунёдаги энг баланд чўққи - Эверестни забт этгани ҳақида хабар берган эдик.






