АсосийJamiyat

Бугун куннинг иккинчи ярмида 3 та вилоятда ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Бугун куннинг иккинчи ярмида 3 та вилоятда ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 14 июнда кундуз куни республика бўйича кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 31-36° гача исийди.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-34° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.
14 июнда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШ ҲАВФИ МАВЖУД.

 

    Бошқа янгиликлар