АҚШ да 12 ёш ва ундан катта ёшдаги болаларнинг 50 % и коронавирусга қарши тўлиқ эмланди, дея хабар берди CNN 9 июнь куни АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг баёнотига асосланиб.
Таъкидланишича, мамлакатда жами 303 923 667 дозада коронавирус вакцинаси тарқатилган. АҚШ да ҳар куни ўртача 1 миллиондан ортиқ дозадан фойдаланилмоқда.






