АсосийЖАМИЯТ

Тожикистон билан автомобиль транспорти қатновлари кенгайтирилади, автобуслар қатнови ва темир йўл орқали йўловчиларни ташиш қайта тикланади

Бугун бўлиб ўтган брифингда Президент матбуот котиби Шерзод Асадовдан “Даракчи” мухбири Са...

'Тожикистон билан автомобиль транспорти қатновлари кенгайтирилади, автобуслар қатнови ва темир йўл орқали йўловчиларни ташиш қайта тикланади'ning rasmi

Бугун бўлиб ўтган брифингда Президент матбуот котиби Шерзод Асадовдан “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига қилган ташрифи чоғида икки мамлакат Президентлари ўртасида турли соҳалар қаторида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик бўйича ҳам музокаралар олиб борилгани, музокаралар якуни бўйича айнан транспорт йўналишида эришилган келишувларга тўхталиб ўтишини сўради.

Давлатимиз раҳбарининг Тожикистонга ташрифи доирасидатранспорт ва транзит соҳаларида кенг ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Жумладан, икки мамлакат транспорт вазирлари томонидан Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали юклар транзити тўғрисида битим имзоланди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт ва транзит соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспортида ташишларни кўпайтириш учун бундан буён ҳам қулай шароит яратишга келишиб олинди. Жумладан, автомобиль транспорти қатновлари кенгайтирилади, автобуслар қатнови ва темир йўл орқали йўловчиларни ташиш қайта тикланади. Юк ташишлар учун преференциялар тақдим этиш давом эттирилади”, - дея жавоб берди Шерзод Асадов

 

    Бошқа янгиликлар