АсосийDunyo

Байден Болтиқбўйи давлатлари раҳбарлари билан Россия ва Хитой "чақириқлари" ни муҳокама қилди

'Байден Болтиқбўйи давлатлари раҳбарлари билан Россия ва Хитой "чақириқлари" ни муҳокама қилди'ning rasmi

AҚШ президенти Жо Байден Болтиқбўйи давлатлари раҳбарлари билан "Россия ва Хитойнинг муаммоларини" муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ уй хабарига таяниб Риа новости хабар берди.

"Президент Жозеф Байден бугун Брюсселда бўлиб ўтган НAТО саммити доирасида Эстония Бош вазири Кая Каллас, Латвия Президенти Эгилс Левитс ва Литва Президенти Гитанас Науседа билан учрашди ", - дейилади Оқ уй хабарида.

Шунингдек, раҳбарлар Россия ва Хитойнинг чақириқларига жавоб бериш учун сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий шериклигимизни янада мустаҳкамлашга, шу жумладан НAТО орқали биргаликда ишлашга ваъда беришган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар