АсосийJamiyat

Қахрамон Олимов янги лавозимга тайинланди. У "ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун" лавозимидан озод этилган эди

'Қахрамон Олимов янги лавозимга тайинланди. У "ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун" лавозимидан озод этилган эди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олимов Қахрамон Танзилович А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент филиали директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар бермоқда.

А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети педагогика соҳасида жаҳонда таниқли университет ҳисобланади. Тошкент филиалида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб “Мактабгача таълим”, “Махсус педагогика (Сурдопедагогика, Тифлопедагогика, Олигофренопедагогика)”, “Психология”, “Рус тилини ўқитиш назарияси ва методикаси” ва “Психология ва ижтимоий педагогика” таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади. Филиалда ўқитиш грант ва шартнома асосида амалга оширилади.

Қахрамон Олимов 2020-2021 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 

Эслатиб ўтамиз, Қахрамон Олимов жорий йил 24 май куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача таълим қамровини кенгайтириш юзасидан ўтказилган йиғилишда Қаҳрамон Олимов «ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун» лавозимидан озод этилган эди.

Бошқа янгиликлар