АсосийЖАМИЯТ

“Нукус” полигонида ҳарбий техникаларни вагонларга юклаш бўйича кўргазмали машғулот ўтказилди

Қўшинларни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришни ташкил этиш уларнинг тезкорлиги ва юксак жан...

'“Нукус” полигонида ҳарбий техникаларни вагонларга юклаш бўйича кўргазмали машғулот ўтказилди'ning rasmi

Қўшинларни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришни ташкил этиш уларнинг тезкорлиги ва юксак жанговар шайлигини таъминлаб, олис масофаларни яқин қилишга хизмат қилади.  

Нукус темир йўл бекати, шаҳобчаси ва аэропорти ҳарбий ҳаракатлар таркибий бўлими томонидан гарнизонда жойлашган ҳарбий қисм шахсий таркиби учун “Нукус” дала-ўқув майдонида ҳарбий техника ва ҳарбий юкларни темир йўл ҳаракатчан таркиби, яъни вагонларга юклаш-тушуриш ҳамда қотириш бўйича амалий-кўргазмали машғулотлар ўтказилди.

Машғулотларда ҳарбий техника ва юкларни ташиш жараёнида тайинланадиган қоровул шахсий таркибининг мажбуриятлари, турли хил вазиятлардаги ҳаракатлари ва алоҳида хизмат ўташнинг бошқа аҳамиятли жиҳатлари намуна сифатида кўрсатиб ўтилди.

Машғулотда “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик компанияси ходимлари иштирок этиб, йўл ҳужжатларини тўлдириш ҳамда темир йўл станцияларида тўхташ тартиби ҳақида маълумот беришди.

Кўргазмали тарзда ўтилган машғулотлар доирасида зирҳли ва автомобиль техникаларни платформалар орқали вагонларга юклаш-тушуриш, улар силжиб кетишининг олдини олиш мақсадида белгиланган тартибда маҳкамлаш, техникаларни ташишда ниқоблаш ишларини ташкил этиш каби масалалар намойиш этилди.

Таъкидлаш жоизки, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ эндиликда техника ва юкларни темир йўл платформаларига маҳкамлаш учун олдингидек бир маротаба ишлатиладиган пўлат симлардан эмас, балки бир неча йиллар хизмат қилишга тайёр бўлган ва ишлатишда анчагина қулай бўлган қотириш механизмлари қўлланилмоқда.

Машғулотнинг амалий тадбирларини ҳарбий хизматчилар шахсан ўзлари бажариб, ўзларидаги қўникмаларни янада мустаҳкамлаш имконига эга бўлди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар