Ижтимоий тармоқларда “Ёнғин қабристонда” сарловҳали видеоматериал тарқалди. Ҳолат юзасидан Қўшработ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати маълумот берди.
Хабарга кўра, 12-июнь 11:05 да туман Фавқулотлар вазиятлар бўлимига “Бозоржўй” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Кўктўнли ота” қабристонида ёнғин ҳақида хабар келиб тушган. Ушбу хабар асосида, туман Фавқулотда вазиятлар бўлими томонидан 2 та жанговор экипаж жалб қилинган ва 12:54 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ҳозирда туман Фавқулотда вазиятлар бўлими томонидан, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






