АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарё вилояти ҳокимидан бошқача форматдаги савобли ташаббус

13 июнь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг навбатдаги сайёр қабули одатдагида...

13 июнь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг навбатдаги сайёр қабули одатдагидан бошқача форматда ўтказилди. Яъни вилоятда истиқомат қилувчи кўзи ожиз фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилиб, унда муаммолари ечимидан умидвор бўлиб келган имконияти чекланган фуқароларнинг масалалари тегишлилиги бўйича кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги  Ахборот хизмати "Даракчи"га маълум қилди.

Қарийб 3 соат давом этган сайёр қабул жараёнида фуқаролардан асосан, уй-жой билан таъминлаш, уй-жойни таъмирлаш, даволаниш учун ёрдам кўрсатиш, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам ажратиш, кредит олиш, коммунал қарздорликни бартараф этиш ва бошқа масалалар борасидаги муаммолар бўйича мурожаатлар қабул қилинган.  

135 нафар фуқаро томонидан ўртага ташланган 173 та масаладан 64 таси жойида ҳал этилган. Муддат талаб қиладиган масалалар бўйича эса тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, Ижроси назоратга олинган.

Маълумот учун:

Бугунги кунда вилоятда 6 минг нафарга яқин кўзи ожиз ва заиф кўрувчи фуқаролар истиқомат қилади. Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг вилоят бўлими ўз атрофига 1300 нафардан ортиқ 1-, 2-гуруҳ ногиронларини бирлаштирган. Жойларда жамиятнинг 14 та шаҳар ва туман бўлинмалари фаолият кўрсатмоқда.

    Бошқа янгиликлар