АсосийДУНË

Эрдўған Озарбайжонга келди. Ташриф сабаби... (видео)

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Озарбайжонга ташриф буюрди, дея ёзди "Интерфакс-Азе...

'Эрдўған Озарбайжонга келди. Ташриф сабаби... (видео)'ning rasmi

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Озарбайжонга ташриф буюрди, дея ёзди "Интерфакс-Азербайджан".

Ташриф доирасида Озарбайжон ва Туркия президентлари Илҳом Aлиев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған 15 июнь куни Шуша шаҳрида расмий музокаралар ўтказадилар. Музокаралар якунида томонлар икки мамлакат ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик шартномасини имзолашни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, Эрдўған 16 июнь куни Озарбайжон парламентида нутқ сўзлайди.

Ташриф доирасида Озарбайжон ва Туркия президентлари 16 июнь куни кечқурун Бокуда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати-2020 да Туркия ва Уэлс терма жамоалари ўртасидаги футбол ўйинини томоша қилишади.

    Бошқа янгиликлар